Саудия Арабистони терма жамоа бош мураббийи Роберто Манчини истеъфога чиқарилди

Саудия Арабистони терма жамоа бош мураббийи Роберто Манчини истеъфога чиқарилди
Италиялик мутахассис Роберто Манчини Саудия Арабистони бош мураббийлигини тарк этди. Саудия футбол федерацияси Манчини билан амалдаги шартномани бекор қилди.

Роберто 2023 йилнинг августидан буён терма жамоани бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида Саудия термаси 20 та ўйин ўтказиб, 8 тасида ғалаба қозонган ва 5 та ўйинда мағлубиятга учраган.

Манчини қўл остида жамоа Осиё Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган баҳсда Жанубий Кореяга пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этганди.

Саудия Арабистони ЖЧ—2026 3-саралаш босқичида 4 ўйиндан сўнг битта ғалаба билан C гуруҳида 3-ўринда бормоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.