Англия ўз майдонида Мальтани енгди ёхуд Гарет Саутгейтнинг дебюти омадли чиқди

Англия ўз майдонида Мальтани енгди ёхуд Гарет Саутгейтнинг дебюти омадли чиқди
Англия ўз майдонида Мальтани енгди ёхуд Гарет Саутгейтнинг дебюти омадли чиқди

ЖЧ-2018 турнирида саралаш босқичи 2-туридан ўрин олган Англия ва Мальта терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди.

Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, инглизлар фойдасига ҳал бўлди.

Ўйиннинг 29-дақиқасида Даниэль Старриж ҳисобни очган бўлса, 38-дақиқада Деле Алли ҳисобни оширди.

Мазкур ўйинда Англия термасини Гарет Саутгейт майдонга олиб чиқди. У истеъфога чиқарилган Сэм Эллардайс ўрнини эгаллаб, вақтинча бош мураббий бўлганди. Унинг дебюти олмадли чиқди.

ЖЧ–2018 саралаши. УЕФА. “F” гуруҳи, 2-тур

Англия – Мальта 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 29 Старриж, 2:0 – 38 Алли.
Англия – Харт, Стоунз, Бертран (Роуз, 19), Уокер, Кэйхилл, Алли, Хендерсон, Лингард, Уолкотт (Рэшфорд, 68), Старриж (Варди, 74), Руни.
Мальта – Хогг, Камиллери, Мускат, Борг, Аджиус, Кристенсен, Мускат, Фенеч, Шиберрас, Эффионг (Мифсуд, 76), Шембри (Мускат, 86).
Огоҳлантириш: Борг (55).

Манба: www.fut.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.