Cтатистикани "инжиғи": Гукеш ўйиннинг 31,7 фоизини медитация қилиб ўтказди

Гукеш диққатни жамлаш ва диққатни жамлаган ҳолда, кўзларини маҳкам юмиш қобилиятига эга. У буни 2024 йилги шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг 7-ўйинида рақиби Динг Лиженга қарши тез-тез бажарган.
FIDE маълумотларига кўра, 18 ёшли даъвогар ўйиннинг 31,7 фоизини шундай медитацияда ўтказган. Бундай ноодатий ёндашув ҳатто нидерландиялик гроссмейстер Аниш Гирининг ҳазиллашиб, твит ёзишига сабаб бўлди: “Гукеш 18 ёшида кўзлари юмилган ҳолда жаҳон чемпионлигини қўлга киритишни хоҳламоқда”.

Бу ҳаракат рақибни чалғитмайдими?
\"Бу менга шахсан таъсир қилмайди, аммо бошқаларни безовта қилиши мумкин. Баъзилар парво қилмайди. Шундай бўлса-да, бу жуда қизиқ статистика”, - деди гроссмейстер Анна Музичук FIDEга.

Гукеш аввалроқ ўз ҳаракатининг сабабини маълум қилган ва у вариантларни санаб ўтишни осонлаштиргани учун кўзларини юмганини айтган эди.
- Баъзида кўзингизни юмган ҳолда вариантларни ҳисоблаш осонроқ, - деб тушунтирди Гукеш.
Маълумот учун, \"Классик Жаҳон Чемпионати 2024\" доирасида Гукеш ҳамда Дин Лижэнь ўзаро баҳс олиб бормоқда.
Ҳозирга қадар мазкур шахматчилар ўртасида бўлиб ўтган 7 та баҳсда томонлар бир маротабадан зафар қучган. Қолган 5 ўйинда эса дуранг қайд этилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!FIDE маълумотларига кўра, 18 ёшли даъвогар ўйиннинг 31,7 фоизини шундай медитацияда ўтказган. Бундай ноодатий ёндашув ҳатто нидерландиялик гроссмейстер Аниш Гирининг ҳазиллашиб, твит ёзишига сабаб бўлди: “Гукеш 18 ёшида кўзлари юмилган ҳолда жаҳон чемпионлигини қўлга киритишни хоҳламоқда”.

Бу ҳаракат рақибни чалғитмайдими?
\"Бу менга шахсан таъсир қилмайди, аммо бошқаларни безовта қилиши мумкин. Баъзилар парво қилмайди. Шундай бўлса-да, бу жуда қизиқ статистика”, - деди гроссмейстер Анна Музичук FIDEга.

Гукеш аввалроқ ўз ҳаракатининг сабабини маълум қилган ва у вариантларни санаб ўтишни осонлаштиргани учун кўзларини юмганини айтган эди.
- Баъзида кўзингизни юмган ҳолда вариантларни ҳисоблаш осонроқ, - деб тушунтирди Гукеш.
Маълумот учун, \"Классик Жаҳон Чемпионати 2024\" доирасида Гукеш ҳамда Дин Лижэнь ўзаро баҳс олиб бормоқда.
Ҳозирга қадар мазкур шахматчилар ўртасида бўлиб ўтган 7 та баҳсда томонлар бир маротабадан зафар қучган. Қолган 5 ўйинда эса дуранг қайд этилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













