“Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушган ўйинда “Челси” устидан ғалаба қозонди

“Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушган ўйинда “Челси” устидан ғалаба қозонди
Футбол бўйича Англия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган марказий учрашув, 25 январь, шанба куни бўлиб ўтди. Унда “Манчестер Сити” ўз майдонида “Челси” жамоаси билан куч синашди.

Учрашувда ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди.
“Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушган ўйинда “Челси” устидан ғалаба қозонди
Ўйиннинг 2-дақиқасида Абдуқодир Ҳусанов дарвозабонга тўпни узатишда хатога йўл қўйди. Тўп “Челси” футболчиларига тушди ва жамоа ҳисобни очди. Гол муаллифи — Мадуэке. 4-дақиқада Ҳусанов лондонликлар ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди.
“Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушган ўйинда “Челси” устидан ғалаба қозонди
Ўйин тизгинини ўз қўлига олган “шаҳарликлар” ҳужумлар сонини кўпайтирди. Биринчи бўлим якунида Гвардиол ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.
“Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушган ўйинда “Челси” устидан ғалаба қозонди
Иккинчи бўлим тенг курашларда бошланди. Учрашувнинг 53-дақиқасида Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни алмаштиришга қарор қилди. Унинг ўрнига Стоунз майдонга тушди. 68-дақиқада Ҳоланд ҳисобни 2:1 га етказди. “Челси” дарвозабони тўпга чиқишда хатога йўл қўйди.
“Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушган ўйинда “Челси” устидан ғалаба қозонди
Учрашувнинг 87-дақиқасида “аирстократлар”нинг ҳимоячиларидан қоча олган Ҳоланд Фоденни яхши вазиятга чиқара олди ва Фил ҳисобни 3:1 га етказди.

АПЛ, 23-тур
25.01.2025, 22:30
\"Этихад стэдиум\", Манчестер

\"Манчестер Сити\" - \"Челси\" 3:1
Голлар
: Й.Гвардиол (М.Нуньес) 42, Э.Холанд (Эдерсон) 68, Ф.Фоден (Э.Холанд) 87 - Н.Мадуеке (Н.Жексон) 3

\"Манчестер Сити\": 31.Эдерсон Мораес, 24.Йошко Гвардиол, 25.Мануэль Аканжи, 27.Матеус Нуньес, 45.Абдуқодир Ҳусанов (5.Жон Стоунз, 53), 7.Омар Мармуш (17.Кевин Де Брюйне, 74), 8.Матео Ковачич, 19.Илкай Гюндоган, 20.Бернарду Силва, 47.Фил Фоден, 9.Эрлинг Холанд.
Захира: 18.Штефан Ортега, 10.Жек Грилиш, 22.Витор Рейс, 26.Савиньо, 75.Нико Орайли, 82.Рико Льюис, 87.Жеймс Макати.

\"Челси\": 1.Роберт Санчес, 3.Марк Кукурелья, 6.Леви Колуилл, 23.Тревор Чалоба, 24.Рис Жеймс (27.Мало Густо, 73), 8.Энцо Фернандес, 11.Нони Мадуеке, 19.Жейдон Санчо (7.Педру Нету, 73), 20.Коул Палмер, 25.Мойзес Кайседо, 15.Николас Жексон (18.Кристофер Нкунку, 61).
Захира: 12.Филип Йоргенсен, 2.Аксель Дисаси, 4.Тосин Адарабиойо, 22.Кирнан Дьюсбери-Холл, 34.Жош Ачеампонг, 38.Марк Гуиу.

Огоҳлантиришлар: А.Ҳусанов 4, Б.Силва 79, М.Ковачич 83 - Л.Колуилл 25, М.Кайседо 58
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.