"Плимут Аргайл" "Ливерпуль"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди (Видео)

"Плимут Аргайл" "Ливерпуль"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди (Видео)
Англия Кубогининг тўртинчи босқичида кутилмаган натижа қайд этилди. Чемпионшип турнир жадвалида охирги ўринда бораётган \"Плимут Аргайл\" ўз майдонида \"Ливерпуль\"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва сенсацион ғалабага эришди.

Учрашувдаги ягона гол 53-дақиқада Райан Харди томонидан пенальтидан киритилди. \"Ливерпуль\" бутун ўйин давомида тўпга эгалик қилиш (75%) ва зарбалар бўйича (14:10) устунлик қилган бўлса-да, натижага эриша олмади.

Бу ғалаба \"Плимут Аргайл\" учун тарихий натижа бўлиб, \"Ливерпуль\" эса Англия Кубогини тарк этди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.