Абдуқодир Ҳусановнинг “Нюкасл”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида \"Манчестер Сити\" ўз майдонида \"Ньюкасл\" устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув қаҳрамони Омар Мармуш бўлди – у хет-трик қайд этди (19\', 24\', 33\'). Сўнгги гол эса Жеймс Макати томонидан 84-дақиқада киритилди.
Пеп Гвардиоланинг шогирдлари бутун ўйин давомида тўлиқ устунлик қилди. \"Манчестер Сити\" умумий 11 зарба йўллаб, уларнинг 7 тасини дарвоза тўрига йўллади, тўпга эгалик қилишда 62% устунлик қилди ва 585 та аниқ пас берди (92% аниқлик билан). Ҳимоя чизиғида ёш футболчи Абдуқодир Ҳусанов ўзини ишончли кўрсатди ва 7.0 баҳо олди. У ҳимояда мустаҳкам ҳаракат қилиб, рақиб ҳужумчиларига деярли имконият қолдирмади.

\"Ньюкасл\" эса умуман ўз ўйинини топа олмади – меҳмонлар атиги 3 марта дарвоза томон зарба йўллаб, фақат 1 марта аниқ зарба бера олди. Ҳимояда эса Ден Берн энг паст – 5.9 рейтинг билан баҳоланди, бу эса \"Ньюкасл\" учун кечаси ёмон кечганини англатади.
Бу ғалаба билан \"Манчестер Сити\" 44 очкога эга бўлиб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди, \"Ньюкасл\" эса 41 очко билан 7-ўринда қолди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Пеп Гвардиоланинг шогирдлари бутун ўйин давомида тўлиқ устунлик қилди. \"Манчестер Сити\" умумий 11 зарба йўллаб, уларнинг 7 тасини дарвоза тўрига йўллади, тўпга эгалик қилишда 62% устунлик қилди ва 585 та аниқ пас берди (92% аниқлик билан). Ҳимоя чизиғида ёш футболчи Абдуқодир Ҳусанов ўзини ишончли кўрсатди ва 7.0 баҳо олди. У ҳимояда мустаҳкам ҳаракат қилиб, рақиб ҳужумчиларига деярли имконият қолдирмади.

\"Ньюкасл\" эса умуман ўз ўйинини топа олмади – меҳмонлар атиги 3 марта дарвоза томон зарба йўллаб, фақат 1 марта аниқ зарба бера олди. Ҳимояда эса Ден Берн энг паст – 5.9 рейтинг билан баҳоланди, бу эса \"Ньюкасл\" учун кечаси ёмон кечганини англатади.
Бу ғалаба билан \"Манчестер Сити\" 44 очкога эга бўлиб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди, \"Ньюкасл\" эса 41 очко билан 7-ўринда қолди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













