"Рома" "Парма"ни минимал ҳисобда мағлуб этди

"Рома" "Парма"ни минимал ҳисобда мағлуб этди
Италия А Сериясининг навбатдаги турида \"Рома\" сафарда \"Парма\"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни 33-дақиқада Матиас Суле киритди. Ушбу голли вазиятда Элдор Шомуродов ҳам муҳим роль ўйнади. \"Парма\" эса 31-дақиқада бир ўйинчиси майдондан четлатилгач, ўйинини давом эттиришга мажбур бўлди.

Статистикага кўра, \"Рома\" тўпни 72% назорат қилиб, 16 марта дарвоза томон зарба берди. Эвазига \"Парма\" атиги 5 та зарба йўллай олди. Ушбу ғалабадан сўнг \"Рома\" 37 очко билан 9-ўринда бормоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.