Ламин Ямал 17 ёшида 100-ўйинини ўтказди

Ламин Ямал 17 ёшида 100-ўйинини ўтказди
\"Барселона\"нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Ламин Ямал фаолиятидаги 100-ўйинини ўтказди.

Ла Лиганинг 24-турида \"Райо Валекано\"га қарши учрашувда Ямал асосий таркибда майдонга тушди ва бутун ўйинни ўтказди.

Бу унинг \"Барселона\" сафидаги 83-ўйини бўлди. Шунингдек, у Испания терма жамоаси учун 17 та учрашувда майдонга тушган. 17 ёш ва 220 кунлик Ямал аллақачон 21 та гол уриб, 28 та голли узатма амалга оширган.

Жорий мавсумда у \"Барселона\" сафида 21 та учрашув ўтказиб, 11 та гол урди.

Аналитик портал Transfermarkt маълумотларига кўра, испан ярим ҳимоячиси 180 миллион евроға баҳоланмоқда.

\"Барселона\" ушбу ўйинда \"Райо Валекано\"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.