ПСЖ – Ливерпул: Меҳмонлар ғалаба билан қайтмоқда

ПСЖ – Ливерпул: Меҳмонлар ғалаба билан қайтмоқда
Париждаги \"Парк де Пренс\" стадионида ўтказилган Чемпионлар Лигаси 1/8 финал ўйинида \"Ливерпуль\" \"ПСЖ\" устидан 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голни 87-дақиқада Харви Эллиот киритди.

Ўйин статистикаси:
• Зарбалар: ПСЖ – 27, Ливерпуль – 2
• Дарвоза томон зарбалар: ПСЖ – 10, Ливерпуль – 1
• Тўп назорати: ПСЖ – 71%, Ливерпуль – 29%
• Узатмалар: ПСЖ – 694, Ливерпуль – 295
• Узатмалар аниқлиги: ПСЖ – 90%, Ливерпуль – 74%
• Фоллар: ПСЖ – 3, Ливерпуль – 7
• Бурчак зарбалари: ПСЖ – 14, Ливерпуль – 2

\"ПСЖ\" ўйин давомида устунлик қилган бўлса-да, гол ура олмади. \"Ливерпуль\" эса битта имкониятни самарали ишлатиб, муҳим сафар ғалабасини қўлга киритди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.