"Ал-Ҳилол" "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди!

"Ал-Ҳилол" "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди!
Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида \"Ал-Ҳилол\" ўз майдонида \"Пахтакор\"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди. Умумий ҳисоб 4:1 бўлди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида Ҳамад Ал-Ями ҳисобни очди, 42-дақиқада эса Малком иккинчи голни урди. Иккинчи бўлимда \"Ал-Ҳилол\" устунликни янада оширди – 51-дақиқада Салем Ал-Досари пенальтидан гол урди, 90+2-дақиқада эса Нассер Ал-Давсари жамоасининг тўртинчи голини киритди.

\"Ал-Ҳилол\" бутун ўйин давомида устунлик қилди – 65% тўпга эгалик, 20 та зарба ва 87% аниқ паслар. \"Пахтакор\" 8 та зарба йўллади, аммо бу етакчи рақибга қарши етарли бўлмади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.