Арсенал ва Челси тўқнашуви: Лондон дербисида ким устун келади?

Арсенал ва Челси тўқнашуви: Лондон дербисида ким устун келади?
Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида Лондон дербиси бўлиб ўтади – Арсенал ўз майдонида Челсини қабул қилади. Ушбу учрашув 18:30 да старт олади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Арсенал ғалаба қозониш эҳтимоли юқори – 53%. Челси ғалабаси учун фақат 22% имконият берилган, дуранг эса 25% эҳтимол билан баҳоланмоқда.

Сўнгги беш ўйинда Арсенал устунлик қилиб келган:
• Арсенал – 3 ғалаба
• Дуранг – 2
• Челси – 0 ғалаба

Охирги учрашув 10-ноябр 2024 йили бўлиб ўтган ва 1:1 ҳисоби билан якунланган. Шунингдек, 24-апрел куни Арсенал Челси устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу натижа Микел Артета шогирдларининг ҳозирги формаси анча яхши эканини кўрсатади.

Челси эса Премьер-лигада барқарор ўйин намойиш эта олмаяпти ва Арсенални кучли босими остида бўлиши кутилмоқда. Аммо дерби баҳсларида олдиндан натижа айтиш мушкул.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.