Мануэль Нойер Германия терма жамоасига қайтмоқда

Мануэль Нойер Германия терма жамоасига қайтмоқда

Германия терма жамоасининг афсонавий дарвозабони Мануэль Нойер 2026-йилги Жаҳон чемпионати учун миллий жамоага қайтишга қарор қилди. Бавария посбони 2024-йилда халқаро фаолиятини якунлаган бўлса-да, бош мураббий Юлиан Нагельсманн билан бўлган музокаралардан сўнг ўз позициясини қайтариб олишга рози бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Sky Sport хабарига кўра, 40 ёшли дарвозабон бош мураббий Юлиан Нагельсманн ва Германия футбол иттифоқи директори Руди Фёллер билан келишувга эришган. Нагельсманн тажрибали посбоннинг ҳозирги спорт формасидан ва унинг ғолиблик менталитетидан жуда мамнун эканлигини таъкидлаган.

Нойернинг қайтиши Оливер Бауман учун кутилмаган зарба бўлди. Ҳоффенҳеим дарвозабони саралаш босқичида асосий таркибда ўйнаган бўлса-да, эндиликда захира ўриндиғига ўтиши кутилмоқда. Шунга қарамай, Бауман ўзига бўлган ишончни йўқотмаганини ва мураббий билан суҳбатдан сўнг тайёргарликни давом эттиришини маълум қилди.

Германия терма жамоаси ушбу қарор билан 2014-йилги чемпионни таркибга қайтариб, ҳимоя чизиғида барқарорликни таъминламоқчи. Нойернинг илк ўйинлари май ойи охири ёки июн ойи бошидаги ўртоқлик учрашувларига тўғри келиши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.