Эрон - Ўзбекистон 2:2. Барча голларни томоша қилинг!

Эрон - Ўзбекистон 2:2. Барча голларни томоша қилинг!
Жаҳон чемпионати саралаш гуруҳ босқичининг 8-туридаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Мазкур турда Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронда Эрон билан баҳс олиб бориб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Учрашувнинг 16-дақиқасида Ҳожимат Эркинов ҳисобни очган бўлса, 52-дақиқада \"Интер\" ҳужумчиси Тареми ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Орадан бир дақиқа ўтиб ёш юлдузимиз Аббосбек Файзуллев яна терма жамоамизни олдинга олиб чиқди. 83-дақиқада эса Меҳди Тареми дубл қайд этиб, ҳисобни яна тенглаштирди.

Ушбу муваффақият орқали форслар Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи, 8-тур
Эрон - Ўзбекистон 2:2
Гол
: Хожимат Эркинов (Фарруҳ Сайфиев) 16, 0:1, Меҳди Тареми 51, 1:1, Аббос Файзуллаев 55, 1:2, Меҳди Тареми 82, 2:2



"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.