ПСЖ Астон Вилла устидан йирик ғалабага эришди

ПСЖ Астон Вилла устидан йирик ғалабага эришди
УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалининг биринчи учрашуви «ПСЖ» ва «Астон Вилла» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Парижда ўтган беллашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Биринчи бўлимда меҳмонлар 35-дақиқада Морган Роджерснинг голи орқали ҳисобни очишди. Аммо 39-дақиқада Дезире Дю жавоб қайтариб, ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда «ПСЖ» фаоллиги ортиб борди ва Хвича Кварацхелия 49-дақиқада жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Якуний зарбани эса 90+2-дақиқада Нуно Мендеш амалга оширди.

Статистика: «ПСЖ» 27 та зарба йўллади (10 таси аниқ), тўпни 76% назорат қилди ва 838 та пас билан 94% аниқликка эришди. Жамоа 9 та фол ишлатди, карточка олмади.

«Астон Вилла» 7 та зарба берди (2 та аниқ), тўп назорати 24%, паслар сони 268, аниқлиги 75%. 8 фол ва 1 та сариқ карточка қайд этилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.