“Астон Вилла” ғалаба қозонди, аммо ярим финалга ПСЖ чиқди

“Астон Вилла” ғалаба қозонди, аммо ярим финалга ПСЖ чиқди
УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб учрашувида “Астон Вилла” ўз майдонида “ПСЖ”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ умумий ҳисобда (4:5) парижликлар ярим финалга йўл олди.

Учрашувда ҳисобни ПСЖ жамоаси очди — Ашраф Ҳакими 11-дақиқада, кейин эса Нуну Мендеш 27-дақиқада гол урди. Биринчи бўлимда 0:2 орқада қолган “Астон Вилла” жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Юри Тилеманс 34-дақиқада ҳисобни қисқартирди. Иккинчи таймда Жон МакГинн (55\') ва Эзри Конса (57\') томонидан киритилган голлар ҳисобни 3:2га олиб чиқди.

“Астон Вилла” ўйинда 17 та зарба берди (8 та аниқ), аммо тўп назоратида ПСЖ устун бўлди — 66%. Парижликлар 611 та пас ва 88% аниқлик билан ҳаракат қилишди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.