Шомуродов "Верона"га қарши ўйинда қандай статистика қайд этди?

Шомуродов "Верона"га қарши ўйинда қандай статистика қайд этди?
Италия А Сериясининг 33-туридан ўрин олган баҳсда \"Рома\" ўз майдонида \"Верона\" клуби билан тўқнаш келиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу беллашувни миллий терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов дастлабки дақиқалардан бошлаб, 4-дақиқада ҳисобни очди. Мазкур гол учрашув тақдирини ҳал қилди ва римликларга муҳим 3 очкони тақдим этди.

Ҳамюртимизнинг бўлиб ўтган учрашувда қайд этган статистикаси қуйидагича кўриниш олди:

- Дақиқа - 82
- Дарвозага йўлланган аниқ зарбалар - 1/1
- Дриблинг уринишлари – 0/5
- Тўпга тегинишлар сони - 34
- Узатмалар аниқлиги - 15/17 (88%)
- Кескин узатмалар - 0
- Узоқ масофага узатмалар – 0/1
- Яккакурашлар – 1/7
- Иккинчи қаватдаги курашлар - 1/6
- Қоида бузарликлари – 1
- Унга нисбатан қоида бузилиши – 1
- Тўп тортиб олиш – 0
- ХГ - 0.99

Элдор Шомуродов ушбу ҳаракатлари билан ўйиннинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.