Интер ва Милан дербисида ҳайратланарли натижа (видео)

Интер ва Милан дербисида ҳайратланарли натижа (видео)
\"Жузеппе Меацца\" стадионида бўлиб ўтган Италия Кубоги ярим финал жавоб учрашувида Милан Интерни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба Миланга икки ўйин натижасига кўра (1:4) финалга чиқиш имконини берди.

Учрашувда Лука Йович ўзининг ёрқин ўйини билан икки марта (36- ва 49-дақиқалар) рақиб дарвозасини ишғол қилди. Учинчи голни эса 85-дақиқада Тиджани Рейндэрс киритди.

Интер кўпроқ тўпга эгалик қилган (56%) ва 16 марта зарба берган бўлса-да, Милан камроқ имконият билан самарали ҳаракат қилди — аниқ зарбалар сони бир хил бўлди (3). Милан ҳимояси бугун мустаҳкам турди ва рақибга имконият қолдирмади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.