Суперлиганинг 10-турида бўлиб ўтган ўйинларда киритилган голлар (видео)

Суперлиганинг 10-турида бўлиб ўтган ўйинларда киритилган голлар (видео)
Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган \"Бухоро\" - \"Динамо\" беллашувида жамоалар дурангга имзо чекди - 2:2.

Дастлаб, 34-дақиқада Анваржон Ҳожимирзаев меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида мезбонлар футболчиси Шаҳбоз Жўрабеков узоқ масофадан тўпни дарвозаага жойлаб қўйди ва кучларни тенглаштирди. Фране Икичнинг 74-дақиқадаги голи \"Бухоро\"ни олдинга олиб чиққан бўлса, 87-дақиқада Хислат Ҳалиловнинг орадаги фарқни йўққа чиқарди.

\"Бухоро\" – \"Динамо\" 2:2
Голлар
: Шаҳбоз Жўрабеков 65\', Фране Икич 74\' – Анвар Ҳожимирзаев (Ойбек Ўрмонжонов) 34\', Хислат Халилов 87\'

Қўқонда ўтказилган баҳсда «Насаф» «Қўқон-1912»ни мағлуб этди. Қаршиликлар сафида голларга Чолович ва Норчаев муаллифлик қилди.

Шу тариқа, «Насаф» очколари сонини 22 тага етказган ҳолда турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди. «Қўқон-1912» эса 12 очко билан 9-поғонадан жой олган.

“Қўқон-1912” — “Насаф” 0:2
Голлар
: Стефан Чолович 35, 0:1 (Мурод Раҳматов), Ҳусайн Норчаев (Ойбек Бозоров) 50, 0:2

Ғузорда ўтказилган баҳсда «Шўртан» «Андижон»ни мағлуб этди. Мезбонлар сафида ягона голга Нарзуллаев муаллифлик қилди.

Шу тариқа, «Шўртан» очколари сонини 5 тага етказган ҳолда турнир жадвалида 16-ўринда қолди. «Андижон» эса 9 очко билан 12-поғонадан жой олган.

«Шўртан» – «Андижон» 1:0
Гол
: Дониёр Нарзуллаев 33
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.