Манчестер Юнайтед Ноттингем Форест устидан ғалаба қозонди

Манчестер Юнайтед Ноттингем Форест устидан ғалаба қозонди

Манчестер Юнайтед ўз майдонида Ноттингем Форестга қарши кечган баҳсда 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалида учинчи ўринни нақд қилди. Учрашув бошида Люк Шоу ҳисобни очган бўлса-да, иккинчи бўлим бошида Морато мувозанатни тиклади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ўйиннинг асосий воқеаси Бруно Фернандеснинг навбатдаги самарали узатмаси бўлди. Португалиялик футболчи мавсумдаги ассистлари сонини 20 тага етказиб, Терри Анри ва Кевин Де Брюйнега тегишли бўлган Англия Премер-лигаси рекордини такрорлади.

Учрашувда ҳакамлар қарори баҳсларга сабаб бўлди. Матҳеус Кунянинг голи Брян Мбеумонинг қўли билан ўйнаганига қарамай ҳисобга олинди, бу эса меҳмонлар томонида норозилик уйғотди. Шунга қарамай, Мбеумо кейинчалик гол уриб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.

Ноттингем Форест Морган Гиббс-Whите орқали ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди, аммо Майкл Керрик шогирдлари якунда ғалабани сақлаб қолишди. Диого Далот ўйин сўнгида дарвоза тўсинини нишонга олиб, ҳисобни янада ошириш имкониятини бой берди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.