ПСЖ ҳужумчиси Дембеле жароҳат сабаб майдонга тушмайди

ПСЖ ҳужумчиси Дембеле жароҳат сабаб майдонга тушмайди
ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле миллатлар лигасида Испанияга қарши Франция терма жамоаси таркибидаги сўнгги ўйинда сон жароҳати олди, деб Euro-football.ru хабар берди. RMC Sport’нинг маълум қилишича, унинг тўлиқ тикланиши учун тахминан икки-уч ҳафта вақт керак бўлади.

Шу сабабли Дембеле камида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида иштирок этмайди. Бу босқичда ПСЖнинг рақиблари қуйидагилар бўлади:
. Атлетико (15 июн)
. Ботафого (20 июн)
. Сиэтл Саундерс (23 июн)

Эслатиб ўтамиз, Франция Испанияга 4:5 ҳисобида ютқазди. Эндиликда Дидье Дешам жамоаси миллатлар лигасида учинчи ўрин учун Германияга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Ўйин якшанба куни, 8 июнга белгиланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.