Роналду Жорже Жезушни самимий кутиб олди – фото

Роналду Жорже Жезушни самимий кутиб олди – фото
Саудия Арабистони футболида яна бир муҳим ўзгариш содир бўлди — машҳур португалиялик мутахассис Жорже Жезуш расман \"Ан-Наср\" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу янгилик нафақат жамоа ишқибозлари, балки жаҳон футболи кузатувчилари орасида ҳам катта қизиқиш уйғотди.

Мазкур тайинловга жамоанинг етакчи юлдузи Криштиану Роналду ўз муносабатини билдириб ўтди. У ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида шундай деб ёзди:

\"Хуш келибсиз, жаноб Жорже Жезуш!\"

Бу сўзлар орқали Роналду янги мураббийни самимий кутиб олганини, унинг келгуси режаларига ишонч билдирганини кўрсатди.
Роналду Жорже Жезушни самимий кутиб олди – фото
Жезуш аввалроқ Саудия Арабистонининг бошқа бир гранд жамоаси — \"Ал-Ҳилол\"ни бошқарган. У жорий йилнинг май ойида ушбу клуб билан хайрлашган. Мавсум якунларига кўра, “Ал-Ҳилол” унинг раҳбарлигида чемпионатда иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, “Ан-Наср” эса учинчи ўринда қолганди.

Эндиликда ушбу икки жамоанинг ўзаро рақобати янада қизийди, чунки Жезуш энди Роналду етакчилигидаги “Ан-Наср”ни бошқаради. Мутахассиснинг бой тажрибаси, тактик салоҳияти ва психологик ёндашуви жамоага янги руҳ ва интизом олиб кириши кутилмоқда.

Футбол ишқибозлари эса янги мавсумда “Ан-Наср”дан юқори натижалар ва муваффақиятли ўйинларни кутишмоқда. Роналду – Жезуш дуэтининг қанчалик самарали чиқишини эса вақт кўрсатади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.