"Нефтчи, "Насаф" ва "Динамо" футболчилари киритган голлар (видео)

Суперлиганинг 19-тури доирасидаги \"Водий дербиси\"да \"Нефтчи\" сафарда \"Навбаҳор\" меҳмони бўлди ва 0:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Беллашувдаги ягона гол 33-дақиқада Икром Алибоев томонидан киритилди.
Шу тариқа, \"Нефтчи\" муҳим 3 очкони қўлга киритиб, ҳисобидаги очколар сонини 39 тага етказиб қўйди.
“Навбаҳор” — “Нефтчи” 0:1
Гол: Икром Алибоев 33, 0:1
Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган \"Динамо\" - ОКМК беллашувида мезбонлар кичик устунликдаги ғалабани қўлга киритди - 1:0.
Баҳсдаги ягона гол иккинчи бўлим стартида Анваржон Ҳожимирзаев томонидан киритилди.
Мазкур ғалабадан сўнг \"Динамо\" ҳисобидаги очколар сони 37 тага етди ва мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилди. ОКМКдаги очколар сони эса ўзгаришсиз қолди - 34 очко.
\"Динамо\" – ОКМК 1:0
Гол: Анвар Ҳожимирзаев 47\'
Ўзбекистон Суперлигаси 19-туридан ўрин олган \"Насаф\"-\"Шўртан\" учрашуви мезбонлар фойдасига 2:0 ҳисобида якунланди. Голларга Шароф Муҳиддинов ҳамда Шерзод Насруллаевлар муаллифлик қилишди. Шу тариқа қаршиликлар турнир жадвалида пешқадамликни қайтариб олишди.
“Насаф” — “Шўртан” 2:0
Голлар: 61- Шароф Муҳитдинов (Зафармурод Абдираҳматов), 65 - Шерзод Насруллаев (Шароф Муҳитдинов)
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













