Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" ўйинида киритилган гол видеоси

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган сўнгги беллашувда \"Хоразм\" \"Қизилқум\" билан куч синашиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувдаги ягона голни 9-дақиқада Шаҳзодбек Раҳматуллаев киритди. Унинг голи ўйин тақдирини ҳал қилган ҳолда, жамоасининг 3 очко олишини таъминлади.
Маълумот ўрнида, \"Қизилқум\" ушбу ғалаба орқали очколар сонини 25 тага етказиб олиб, 8-поғонадаги \"Сурхон\"ни қувиб ўтди. \"Хоразм\" эса 19 очко билан 12-ўринда қолди.
\"Хоразм\" — \"Қизилқум\" 0:1
Гол: Шаҳзод Раҳматуллаев (Роман Папарига) 10, 0:1
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













