Xiaomi 17Т серияси 28-май куни халқаро бозорда тақдим этилади

Xiaomi компанияси Xiaomi 17Т туркумидаги янги смартфонлар 28-май куни халқаро бозорда расман тақдим этилишини эълон қилди. Бу ҳақда бренднинг ижтимоий тармоқлардаги глобал саҳифаларида маълумот берилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Компания вакиллари ушбу янгиланишни ўз тарихидаги энг йирик ўзгариш деб атамоқда. "Кутиш вақти деярли якунланди. Xiaomi 17Т серияси 28-май куни сотувга чиқади. Календарларингизга белгилаб қўйинг", — дейилади расмий баёнотда.
Тизер суратларида смартфоннинг орқа қисмида квадрат шаклида жойлашган тўртта йирик камера линзаси яққол кўзга ташланади. Бу дизайн қурилманинг фотография имкониятларига алоҳида урғу берилганидан далолат беради.
Гарчи Xiaomi ҳали техник хусусиятлар бўйича расмий маълумотларни ошкор қилмаган бўлса-да, инсайдерлар томонидан сиздирилган маълумотлар туфайли смартфоннинг асосий имкониятлари аллақачон маълум бўлиб улгурган.













