"Брайтон" камбек амалга ошириб, "Манчестер Сити"ни мағлуб этди

Англиянинг Премьер-Лигасининг 3-туридан ўрин олган \"Брайтон\" - \"Манчестер Сити\" тўқнашуви якунига етди. Ушбу баҳсда мезбонлар камбек амалга ошириб, муҳим ғалабани қўлга киритди - 1:2.
Дастлаб, 33-дақиқада Холанд \"шаҳарликлар\" ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасига келиб эса, Нуньес туфайли юзага келган пенальтини Милнер голга айлантирди.
\"Брайтон\"нинг ғалаба голи эса 88-дақиқада захирадан майдонга тушган Груда томонидан киритилди.
Баҳсни асосий таркибда бошлаган легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов 85-дақиқада захирага олинди.
\"Брайтон\" - \"Манчестер Сити\" 2:1
Голлар: Холанд (34, 0:1), Милнер (67-пен, 1:1), Груда (89, 2:1).
\"Брайтон\": Вербрюгген, де Кейпер, Данк, ван Хекке, Велтман, Балеба (Милнер, 60), Хиншелвуд (Айяри, 61), Митома, Гомес (Груда, 61), Минте, Уэлбек (Рюттер, 61).
Захирадагилар: Стил, Боскальи, Коппола, Кадыоглу, О\'Райли.
\"Манчестер Сити\": Траффорд, Аит-Нури, Стоунз, Ҳусанов (Диаш, 85), Нунеш (Льюис, 84), Рейндерс, Родри, Силва (О\'Райли, 72), Бобб, Мармуш (Доку, 72), Холанд.
Захирадагилар: Эдерсон, Аканжи, Аке, Гонсалес, Гюндоган.
Огоҳлантириш: ван Хекке (16), Ҳусанов (63), Айт-Нури (69).













