Нурмагомедов отаси ва устозини футбол афсоналари билан қиёслади

Нурмагомедов отаси ва устозини футбол афсоналари билан қиёслади

UFC’нинг собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов ўз отаси ва мураббийи Абдулманап Нурмагомедовни машҳур футбол мураббийи сер Алекс Фергюсонга тенглаштирди.

Шунингдек, у собиқ устози Хавьер Мендесни Карло Анчелотти билан қиёслади.

«Менимча, отам — сер Алекс Фергюсон каби, Хавьер Мендес эса Карло Анчелоттидек. Албатта, Хосеп Гвардиола ҳам буюк мураббий, лекин бунинг ўзи етарли эмас. У яна бир неча мавсум, балки ўн йиллаб юқори поғоналарда қолиши керак. У қанча йилдан бери юқорида? 15 йил? Фергюсон ва Анчелотти эса тахминан 30 йил давомида олий даражада бўлишди. Худди отам ва Хавьер каби», — деди Хабиб интервьюсида.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.