"Интер" "Славия" устидан ишончли ғалабага эришди

"Интер" "Славия" устидан ишончли ғалабага эришди

Чемпионлар Лигаси доирасида Миланда бўлиб ўтган ўйинда \"Интер\" ўз мухлислари олдида Чехиянинг \"Славия\" жамоасини қабул қилди. Мезбонлар ҳисобни 30-дақиқада Лаутаро Мартинес орқали очишди. 34-дақиқада Дензел Дюмфрис ҳисобни иккитага оширди. Иккинчи бўлимда эса Мартинес яна бир гол урди (65’), шу тариқа дубль қайд этди ва учрашувни якунлади.

Статистикада ҳам \"Интер\" мутлақ устунлик қилди: 21 та зарба берди, шундан 6 таси аниқ йўналди. Тўп назоратида ҳам устунлик улар томонда — 58%. \"Славия\" эса бор-йўғи 3 марта зарба берди ва рақиб дарвозасини жиддий хавф остига қўя олмади.

Бу ғалаба орқали \"Интер\" гуруҳда ўз мавқеини мустаҳкамлади ва кейинги босқич учун имкониятларини кучайтирди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.