Жалолов ва Дўсматов IBF рейтингида юқори поғоналарда

Жалолов ва Дўсматов IBF рейтингида юқори поғоналарда

Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксчиларнинг навбатдаги янгиланган рейтинги билан бўлишди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг икки номдор ринг вакили бу сафар ҳам энг кучлилар қаторидан ўрин олди.

Супероғир вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Олимпиада чемпиони ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ўз позициясини мустаҳкамлаб, 10-ўринда қолмоқда. Унинг бу натижаси уни жаҳон чемпионлик жангларига яна бир қадам яқинлаштираётганини англатади.

Жалолов ва Дўсматов IBF рейтингида юқори поғоналарда

Шунингдек, икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам юқори кўрсаткични қайд этди. У иккинчи ўта енгил вазн тоифасида IBF рейтингида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Маҳаллий спорт мутахассислари таъкидлашича, ҳар икки спортчи ҳам яқин вақт ичида чемпионлик жангларига чиқиши мумкин. Улар учун бу рейтингдаги барқарор ўсиш — халқаро бокс саҳнасида Ўзбекистон номини яна бир бор баланд кўтариш имкониятидир.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.