Гана ЖЧ-2026 йўлланмасига эга чиқди, иштирокчилар 21 тага етди

Африка қитъасида Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичининг \"I\" гуруҳи 10-тур баҳслари якунланди. Гана терма жамоаси Чадга қарши беллашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонди — 5:0.
Бу натижа орқали \"Қора юлдузлар\" 10 та ўйинда 25 очко жамғариб, Мундиалга йўлланмани қўлга киритишди.
Шу тариқа, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоалар сони 21 тага етди. Улар қуйидагилар:
1. 🇺🇸 АҚШ (мезбон)
2. 🇲🇽 Мексика (мезбон)
3. 🇨🇦 Канада (мезбон)
4. 🇯🇵 Япония
5. 🇳🇿 Янги Зеландия
6. 🇮🇷 Эрон
7. 🇦🇷 Аргентина
8. 🇺🇿 Ўзбекистон (дебют)
9. 🇰🇷 Жанубий Корея
10. 🇯🇴 Иордания (дебют)
11. 🇦🇺 Австралия
12. 🇧🇷 Бразилия
13. 🇪🇨 Эквадор
14. 🇺🇾 Уругвай
15. 🇨🇴 Колумбия
16. 🇵🇾 Парагвай
17. 🇲🇦 Марокаш
18. 🇹🇳 Тунис
19. 🇪🇬 Миср
20. 🇩🇿 Жазоир
21. 🇬🇭 Гана
Гана терма жамоаси сўнгги йилларда Африкадаги етакчи футбол мамлакатларидан бири сифатида яна бир бор ўзини намоён этди. Энди \"Қора юлдузлар\" 2026 йилги тарихий мусобақада ҳам ўз сўзини айтишга тайёрланмоқда.













