Энрике Забарьнийнинг хатосига изоҳ берди

Энрике Забарьнийнинг хатосига изоҳ берди

Энрике Забарьнийнинг хатосига изоҳ берди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси доирасидаги \"Байер\"га қарши ўйинда украиналик ҳимоячи Илья Забарьнийнинг муваффақиятсиз ўйинини қисқача изоҳлади. Учрашув 7:2 ҳисобида якунланган бўлса-да, Забарьний биринчи бўлимдаёқ иккита сариқ карточка олгани сабаб майдондан четлатилган эди.

\"Ўйин натижасини кўрганингизда, Забарьний билан боғлиқ воқеани эслайвермаслигингиз мумкин. Ҳозирги пайтда мен келгуси ўйинда майдонга тушадиган футболчиларни аниқлашим керак.

\"Брест\" бизга яхши таниш\", – деди испаниялик мураббий RMC Sport нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Забарьний жорий йилнинг ёзида Париж жамоасига қўшилган эди.

23 ёшли футболчи шу вақтгача Лига 1 доирасида 7 ўйинда майдонга тушиб, бир марта гол уришга муваффақ бўлган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.