"Анже", "Ницца" ва "Гавр" клублари ғалаба қозонди

"Анже", "Ницца" ва "Гавр" клублари ғалаба қозонди

"Анже", "Ницца" ва "Гавр" клублари ғалаба қозонди
1-Лиганинг тўққизинчи туридаги бир нечта учрашувлар якунланди. \"Анже\" аутсайдерлар ўртасидаги баҳсда \"Лорьян\"ни 2:0 ҳисобига мағлуб этди.

Жамоа сафида Питер Проспер ва Сидики Шериф гол уришди. Меҳмонлар эса ўзларига берилган пенальтини амалга ошира олмадилар.

\"Ницца\" эса сафарда \"Ренн\"ни 2:1 ҳисобига мағлуб этди. Софьян Диоп ва Жонатан Клосснинг биринчи бўлим охиридаги голлари жамоага ғалаба келтирди.

Мезбонлар сафида Абдельхамид Аит Будлаль фарқни қисқартирган бўлса, учрашувнинг 90-дақиқасида Муҳаммад Мете томонидан урилган гол офсайд туфайли бекор қилинди. \"Гавр\" ҳам сафардаги учрашувда \"Осер\"ни 1:0 ҳисобига мағлуб этди.

Мезбон дарвозасига ягона голни 47-дақиқада Абдуллайе Туре киритди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.