Нуну Мендеш: «Луис Энрике ўйинимни ўзгартирди»

Нуну Мендеш: «Луис Энрике ўйинимни ўзгартирди»

Нуну Мендеш: «Луис Энрике ўйинимни ўзгартирди»
ПСЖ ҳимоячиси Нуну Мендеш жамоа бош мураббийи Луис Энрике ҳақида фикр билдирди. «Луис Энрике менинг ўйин услубимни бутунлай ўзгартирди!

Олдинроқ мен ҳимояда унчалик кучли эмас эдим. У бу камчиликни сезди ва мендан бу борада кўп ишлашни талаб қилди.

Шу сабабли мен кўп қиррали футболчига айландим. У туфайли биз ҳаммамиз кўпроқ универсал бўлиб бормоқдамиз ва бу бутун фаолиятимиз давомида бизга ёрдам беради», — деди Мендеш ParisTeam нашрига берган интервьюсида.

Жорий мавсумда 23 ёшли португалиялик футболчи барча мусобақаларда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Франция чемпионатининг тўққизта тури якунига кўра, ПСЖ 20 очко тўплаб, мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.