"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ғалабани шарҳлади

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ғалабани шарҳлади

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ғалабани шарҳлади
Испания чемпионатининг ўнинчи турида Мадриднинг \"Атлетико\" жамоаси сафарда \"Бетис\"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу натижа ҳақида \"матрасчилар\" бош мураббийи Диего Симеоне ўз фикрларини билдирди.

\"Биз ажойиб ўйин ўтказдик, айниқса биринчи бўлимда жуда яхши ҳаракат қилдик ва 2:0 ҳисобида олдинга чиқдик. Танаффусдан сўнг биринчи бўлимдаги аниқ ўйинимизни давом эттира олмадик, лекин ҳисобни сақлаб қолдик.

Бу биз учун ва Ла Лига турнир жадвалидаги ҳолатимиз учун муҳим ғалаба\", деди бош мураббий матбуот анжумида.

Ўн турдан сўнг Мадрид жамоаси 19 очко тўплаб, Испания чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. 

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.