Бербатов: Флориан Вирц келажакда юлдуз бўлади

Бербатов: Флориан Вирц келажакда юлдуз бўлади

Бербатов: Флориан Вирц келажакда юлдуз бўлади
“Ливерпул” Флориан Вирц трансферига катта маблағ сарфлади, аммо немис футболчиси ҳозирча ўзини кўрсата олмаяпти. Бу борада машҳур футболчи Димитар Бербатов ўз фикрларини билдирди.

\"Мен уни жуда яхши кўраман. У фантастик футболчи. Ишонинг, у келажакда ажойиб ўйинчи бўлади. Муҳими, сабрли бўлиши керак.

Унинг атрофида тўғри инсонлар – агенти, оиласи бўлиши зарур. Умид қиламанки, мураббий ҳам унинг истеъдодини ҳаммамиз каби кўряпти.

У жамоага мослашиши учун бироз вақт талаб қилинади. Ишонч билан айта оламан – у муваффақиятга эришади\", – деди Бербатов Рио Фердинанднинг подкастида.

Чоршанба куни “Ливерпул” Лига Кубоги 1/8 финалида “Кристал Пэлас”га қарши ўз майдонида ўйин ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.