ПСЖнинг кейинги ўйинида Сафонов ва Кварацхелия захирада

ПСЖнинг кейинги ўйинида Сафонов ва Кварацхелия захирада

ПСЖнинг кейинги ўйинида Сафонов ва Кварацхелия захирада
Чоршанба оқшомида ПСЖ Франция чемпионатининг 10-турида \"Лорьян\"га қарши сафар учрашувини ўтказади. Парижликлар бош мураббийи Луис Энрике қуйидаги футболчиларни асосий таркибга қўшди: Шевалье, Беральдо, Маркиньос, Заборий, Мендеш, Зайр-Эмери, Мейулу, Дуэ, Нжантю, Мбайе, Дембеле.

Россиялик дарвозабон Матвей Сафонов ПСЖнинг захира ўриндиғидан жой олган. Шунингдек, ҳужумкор ярим ҳимоячи Хвича Кварацхелия ҳам ўйинни захирада бошлайди.

\"Лорьян\" ва ПСЖ ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади. Ўйинни LiveResult портали орқали матнли трансляцияда кузатиш мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.