Канисарес "Барселона"ни танқид қилди

Канисарес "Барселона"ни танқид қилди

Канисарес "Барселона"ни танқид қилди
Собиқ машҳур дарвозабон Сантьяго Канисарес “Барселона”ни футболчиларни тиклашдаги ишлари учун танқид қилди.

- “Барселона” тикланиш учун энг яхши клуб эмас. У ерда жароҳатлар жуда кўп, ҳаттоки айримлари қайта такрорланмоқда. Бу мени Ламин Ямалга бир-икки кун дам бериш ҳақидаги ўйларимдан кўра кўпроқ хавотирга солади”, – деди Канисарес Радио Марка эфирида.

Аввалроқ спорт шифокори Ламин Ямалнинг чов соҳасидаги муаммолар туфайли ҳали 100 фоиз тайёр эмаслигини айтган эди. “Барселона” 2 ноябр, якшанба куни Ла Лига доирасида “Эльче”га қарши ўз майдонида ўйин ўтказади.

Ҳозирда каталонияликлар Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.