Кристиан Киву: "Дастлаб жуда ҳаяжонланардим"


Миланнинг \"Интер\" клуби бош мураббийи Кристиан Киву жорий лавозимда ишлаш тажрибаси ҳақида ўз фикрларини билдирди. Руминиялик мутахассис июн ойида Симоне Индзагини алмаштириб, клуб бошқаруаига келган эди.
\"Топ-клубда ишлаш қандай ҳис? Ўзим ҳақимда гапиришни унчалик ёқтирмайман.
Дастлаб жуда ҳаяжонланар эдим ва ташвишлар кўп эди – кўплаб масалаларни ҳал қилиш керак эди. Энди эса ҳаммаси ўз жойига тушиб, иш жараёнидан завқ оляпман\", – деди Киву DAZN телеканалига берган интервьюсида \"Фиорентина\" устидан 3:0 ҳисобида эришилган ғалабадан сўнг.
\"Нерадзурри\" Италия А Серияси турнир жадвалида 9 турдан кейин 18 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди ва етакчи \"Наполи\"дан уч очко ортда қолмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













