Педро мавсум охирида Лациодан кетади


Лацио футболчиси Педро Родригес клубни тарк этиш қарорини эълон қилди. Испаниялик футболчи Рим клуби сафидаги жорий мавсумни якунлаб, жамоани тарк этади.
Бу ҳақида у пайшанба куни \"Пиза\"га қарши ўйиндан кейин маълум қилди. Мазкур ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
\"Мен Лационинг Еврокубокларга чиқишини хоҳлайман, кейин эса кетиш вақти келади\", – дейди 38 ёшли вингер Фабрицио Романо билан суҳбатда. Педро 2021-йилдан бери \"бургутлар\" сафида тўп сурмоқда.
У бунга қадар \"Рома\", \"Челси\" ва \"Барселона\" жамоаларида ўйнаган. Каталония клуби тарбияланувчиси бўлган футболчи жорий йилнинг июль ойида 39 ёшга тўлади.
Ҳозирча у мавсум якунидан кейин фаолиятини давом эттириши ёки якунлаши номаълум.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













