Ал-Аҳли Муҳаммад Салоҳ трансфери бўйича изоҳ берди

Ал-Аҳли Муҳаммад Салоҳ трансфери бўйича изоҳ берди

Ал-Аҳли Муҳаммад Салоҳ трансфери бўйича изоҳ берди
Мисрнинг \"Ал-Аҳли\" футбол клуби спорт директори Саид Абдель Ҳафиз \"Ливерпул\"нинг юлдуз ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг трансфери бўйича изоҳ берди. \"Муҳаммад футболнинг глобал юлдузи.

Унинг эришган ютуқларини бошқа африкалик футболчилар учун такрорлаш жуда қийин бўлади. Салоҳ \"Ливерпул\" билан шартномасини узайтирди, шунинг учун ҳақиқатни реал кўриш керак.

Биз унинг трансфери бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб бормадик. Буларнинг барчаси оммавий ахборот воситаларининг уйдирмаларидир\", – дея Goal.com Саид Абдель Ҳафизнинг сўзларини келтирди.

33 ёшли мисрлик футболчининг \"қизиллар\" билан меҳнат шартномаси 2027 йил ёзида якунланади. Салоҳнинг трансфер нархи 45 миллион еврони ташкил этади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.