Барселона Решфордни харид қилиши мумкин

Барселона Решфордни харид қилиши мумкин

Барселона Решфордни харид қилиши мумкин
Каталониянинг \"Барселона\" клуби инглиз ҳужумчиси Маркус Решфорднинг ўйин савиясидан мамнун. \"Кўк-анорранглилар\" 28 ёшли футболчини \"Манчестер Юнайтед\"дан сотиб олишни кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда. Трансфер фақат бир шарт билан амалга ошиши мумкин — агар Маркус маошини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлса.

Чунки \"Барселона\"да унга \"Манчестер Юнайтед\"да таклиф қилинган шартларни таъминлаш имконияти йўқ. Решфорд 2025 йил ёзида \"қизил иблислар\"дан \"кўк-анорранглилар\" сафига ижара асосида келган эди.

Унинг шартномаси 2026 йилнинг июн ойигача амал қилади. Жорий мавсумда Маркус Ла Лига доирасида ўнта ўйинда майдонга тушди.

У бир гол уриб, тўртта голли узатма амалга оширган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.