Элдор Шомуродовнинг пенальтиси жамоага ғалаба келтирди

Элдор Шомуродовнинг пенальтиси жамоага ғалаба келтирди

Элдор Шомуродовнинг пенальтиси жамоага ғалаба келтирди
Кеча, 31-октябр куни Туркияда футбол чемпионатининг 11-тури доирасида ўйин бўлиб ўтди. \"Бошакшаҳир\" ўз майдонида \"Коджаэлиспор\" жамоасини қабул қилди.

Ўйин деярли тенг курашда ўтди. Бироқ \"Бошакшаҳир\" кўпроқ ҳаракат қилиб, 91-дақиқада пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жамоанинг энг яхши тўпурари Элдор Шомуродов пенальтини амалга оширди. Элдор ўйин сўнгги дақиқаларида гол уриб, жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.

11-турдан сўнг \"Бошакшаҳир\" чемпионатда тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди. Шомуродов эса етти гол билан тўпурарлик рўйхатда юқорилаб борди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.