Флик: "Мен Ямал билан гаплашдим"

Флик: "Мен Ямал билан гаплашдим"

Флик: "Мен Ямал билан гаплашдим"
\"Барселона\" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ламин Ямал ҳақида ўз фикрларини билдирди. Сўнгги вақтларда \"кўк-анорранглилар\"нинг 18 ёшли юлдузи майдондаги муваффақиятларидан кўра, шахсий ҳаёти ва мавсум давомида уни қийнаётган жароҳат билан боғлиқ муаммолари ҳақида кўпроқ гапирилмоқда.

\"Мен Ламин билан очиқчасига суҳбатлашдим. Биз бир-биримизга жуда самимий бўлдик.

Мен ҳар доим уни қўллаб-қувватлайман ва ҳимоя қиламан. У ҳали жуда ёш\", — деди Флик матбуот анжуманида.

Якшанба куни \"Барселона\" Ла Лига доирасида \"Эльче\"га қарши баҳс олиб боради. Ўтган турда каталонияликлар \"Сантьяго Бернабеу\"да \"Реал Мадрид\"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.