Влахович "Ювентус" муаммосини тан олди

Влахович "Ювентус" муаммосини тан олди

Влахович "Ювентус" муаммосини тан олди
\"Ювентус\" бош мураббий сифатида тайинланган Лучано Спалеттининг илк ўйинида \"Кремонезе\"ни сафарда 2:1 ҳисобига мағлуб этди. Турин клубига ғалаба келтирган голларни Филип Костич ва Андреа Камбясо 2 ва 68-дақиқаларда киритди.

Мезбонлар сафида эса 83-дақиқада Жейми Варди ўз номини таблога ёздириб қўйди. \"Мен иккинчи бўлимда бизнинг нотўғри ёндашувимиз бор эди, деб айтмасдим – бу кўпроқ нотўғри одатларга боғлиқ.

Биз ҳеч қандай аниқ сабаб бўлмасдан жуда чуқур ҳимояга чекиниб кетдик. Ғалаба жуда муҳим эди.

Тактика масаласида эса мураббий қарор қилади – мен ҳар нарсага тайёрман\", – деди Душан Влахович италиялик журналистларга. Эслатиб ўтамиз, Лучано Спалетти \"Ювентус\" бош мураббийи лавозимига аввалроқ истеъфога чиқарилган Игор Тудор ўрнига тайинланган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.