Арне Слот Хаби Алонсонинг “Ливерпул”даги йилларини ёдга олди

Арне Слот Хаби Алонсонинг “Ливерпул”даги йилларини ёдга олди

Арне Слот Хаби Алонсонинг “Ливерпул”даги йилларини ёдга олди
“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот Чемпионлар Лигаси доирасидаги Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида Хаби Алонсонинг фаолияти ҳақида фикр билдирди. Хаби Алонсо ўз вақтида “Ливерпул” сафида тўп сурган ва айни дамда Испанияда мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда.

“У “Реал”да ўз ишини ажойиб тарзда бажармоқда. Хаби бу ерда, “Ливерпул”да, Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган ва жамоа ўйинига катта таъсир кўрсатган.

Уни ҳануз нафақат ажойиб футболчи, балки аъло даражадаги инсон сифатида ҳам ёдга олишади. Бу ерда унга нисбатан илиқ фикрда бўлишади”, - деди Слот.

Учрашув 4 ноябр куни “Энфилд” стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан соат 01:00 да белгиланган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.