Невилл Шешкони ноқулай деб атади

Невилл Шешкони ноқулай деб атади

Невилл Шешкони ноқулай деб атади
Собиқ футболчи Гари Невилл \"Манчестер Юнайтед\" ҳужумчиси Бенямин Шешконинг жорий мавсумдаги ўйинларини баҳолади. \"Шешко бироз ноқулай ҳаракат қилмоқда, у бир неча бор дарвозага йўллаган зарбаларини аниқ амалга ошира олмади.

Ҳа, у ҳали ёш футболчи ва янги жамоасига мослашмоқда, аммо 80 миллион фунтлик трансфер нархи учун ундан кўпроқ нарса кутишади\", - дейди Невилл Daily Mail нашрига берган интервьюсида. Экспертнинг фикрича, Словения миллий жамоаси ҳужумчиси \"Манчестер Юнайтед\"нинг икки бошқа ҳужумчиси – Брайян Мбеумо ва Матеус Куня даражасидан анча паст.

Шешко ушбу ёзда \"РБ Лейпциг\"дан \"қизил иблислар\" сафига қўшилган эди. У \"Манчестер Юнайтед\" таркибида ҳозиргача 11 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.