Европанинг энг яхши ёш футболчиси аниқланди


Ўтган сешанба куни Европанинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган нуфузли Golden Boy мукофоти соҳиби эълон қилинди. Ушбу мукофотни 21 ёшгача бўлган футболчиларга ҳар йили Tuttosport газетаси тақдим этади.
2025-йилда бу мукофотга \"ПСЖ\" вингери Дезире Дуэ сазовор бўлди. Дезире ўтган мавсумда жамоаси билан барча совринларни, жумладан, Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритди.
Турнир финалида \"ПСЖ\" \"Интер\"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди, Дуэ эса дубл муаллифи бўлди. Golden Boy мукофоти илк бор 2003-йилда топширилган.
Сўнгги беш йилда бу мукофотга Педри, Гави, Жуд Беллингем, Ламин Ямал ва энди Дезире Дуэ лойиқ кўрилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













