Моуриньо: "Ньюкасл" мағлубиятидан кейин яхши жавоб бердик

Моуриньо: "Ньюкасл" мағлубиятидан кейин яхши жавоб бердик

Моуриньо: "Ньюкасл" мағлубиятидан кейин яхши жавоб бердик
Португалиянинг \"Бенфика\" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Германиянинг \"Байер\" клубига қарши ўйин олдидан матбуот анжумани ўтказди. Чемпионлар лигаси тўртинчи тур учрашуви 5-ноябр куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

\"Биз турнир жадвалида курашмоқдамиз ва улар ҳам шундай. Бу биз учун муҳим ўйин.

Агар биз уни ютмасак, вазият янада қийинлашади. \"Ньюкасл\"дан учралган мағлубиятдан сўнг яхши жавоб бера олдик — кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозондик, яхши ўйнадик, гол урдик ва гол ўтказмадик\", — дейди мураббий клубнинг расмий сайтига берган интервьюсида.

Моуриньо мухлисларни жамоани фаолроқ қўллаб-қувватлашга чақирди. \"Стадион одамлар билан тўлганида, улар фақат ўйинни томоша қилиш учун келишади.

Аммо стадион ўйинга жон куйдирадиган одамлар билан тўлса, бу мутлақо бошқа нарса бўлади\", — деди у. \"Бенфика\" ҳозирда 0 очко билан 35-ўринда бормоқда, \"Байер\" эса 2 очко жамғариб, 29-ўринни эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.