Клоппни АПЛ клуби билан боғлашмоқда


TEAMtalk нашри саҳифаларида Юрген Клоппнинг мураббийлик фаолиятига қайтиши эҳтимоли баҳоланган материал эълон қилинди. Ушбу мақолада Клоппни \"Лидс\" билан боғлайдиган миш-мишлар асоссиз эмаслиги таъкидланган.
Бунга асос сифатида \"Ред Булл\" футбол тизими ва Англия Премьер-лигасидаги клуб ўртасидаги алоқалар келтирилган. Маълумки, Клопп 2025 йилдан бошлаб \"Ред Булл\" тизимида ишламоқда.
Бироқ, немис мутахассиси илгари Премьер-лигада \"Ливерпул\"дан бошқа ҳеч қандай жамоани бошқармаслигини айтиб ўтган эди. \"Лидс\" эса 2025/2026 йилги мавсумда ўзининг энг яхши формасини кўрсата олмаяпти ва айни дамда Премьер-лига турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













