Ҳоланд Чемпионлар Лигаси тўпурарлари пешқадамига айланди


Эрлинг Ҳоланд Чемпионлар Лигаси тўпурарлари пойгасида Килиан Мбаппе ва Ҳарри Кейнга етиб олди. \"Манчестер Сити\"нинг 25 ёшли ҳужумчиси собиқ жамоаси Дортмунднинг \"Боруссия\"си дарвозасини 29-дақиқада ишғол этиб, ўйин ҳисобини 2:0 кўринишига олиб келди.
Норвегиялик футболчининг ҳозирги мавсумдаги ҳисобида тўрт учрашувда киритилган бешта гол бор. У тўпурарлик рўйхатининг биринчи поғонасини \"Реал Мадрид\"дан Килиан Мбаппе ва \"Бавария\"дан Ҳарри Кейн билан бўлишмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













