Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси ғолибини башорат қилди

Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси ғолибини башорат қилди

Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси ғолибини башорат қилди
Opta мутахассислари UEFAнинг асосий клублар турнирида жамоаларнинг имкониятларини ҳисоблаш учун суперкомпьютерни ишга туширишди. Ушбу машинадан Чемпионлар лигасида ким ғолиб бўлишини сўрашди.

Жавоб қуйидагича бўлди: Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритиш учун энг катта имкониятга \"Арсенал\" эга. Лондон жамоасининг ғолиблик эҳтимоли 23,53% деб баҳоланди.

Қизиғи, “канонирлар” музейида ҳали Европа чемпионлари кубоги йўқ ва улар Англия Премьер-лигасида охирги марта 2004 йилда чемпион бўлишган.

Иккинчи ўринда \"Бавария\" жойлашди. Унинг ғалаба қозониш эҳтимоли 14,33%.

Учинчи ўринда эса \"Манчестер Сити\" қайд этилган бўлиб, унинг имконияти 12,95% деб баҳоланди.

Кейинги ўринларда \"Ливерпуль\" (11,72%), \"ПСЖ\" (10,22%), \"Реал\" (4,7%) ва \"Барселона\" (4,24%) жойлашган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.